

Месси миллий жамоа либосидаги 142 ўйинини ўтказди. У мазкур натижа бўйича жанубий америкаликлар орасида Кафуга (Бразилия) етиб олди ва у билан 3-ўринни бўлишмоқда.
Ўйинлар сони бўйича қитъа рекордчиси эса Хавьер Занетти (147 ўйин, Аргентина) ҳисобланади. Кейинги поғонада яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган Хавьер Маскерано (143) турибди.



