Месси ЖЧда аргентиналиклар рекордини такрорлаб, Батистута билан тенглашди. Шунингдек, у голлар сони бўйича мусобақа тўпурарлари ўнлигига кирди
10 дек 2022 08:30
Янгиликлар
Месси ЖЧда аргентиналиклар рекордини такрорлаб, Батистута билан тенглашди. Шунингдек, у голлар сони бўйича мусобақа тўпурарлари ўнлигига кирди
Учрашувда қаҳрамонлардан бирига айланган Лионель Месси 74-дақиқада 11 метрлик нуқтадан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу Месси учун мудиаллардаги 10-гол бўлди ва у бу борада энг яхши аргентиналик тўпурар Габриэль Батистутага етиб олди.
Бундан ташқари, форвард мусобақа тарихидаги умумий тўпурарлар жадвалида 8-13-ўринлардаги ўйинчилар билан тенглашди.
Мундиаллар тарихида энг кўп тўп киритган ўйинчилар:
1. Мирослав Клозе (Германия) – 16 та;
2. Роналдо (Бразилия) – 15;
3. Герд Мюллер (Германия) – 14 та;
4. Жюст Фонтен (Франция) – 13;
5. Пеле (Бразилия) – 12;
6-7. Шандор Кочиш (Венгрия) ва Юрген Клинсман (Германия) – 11 тадан;
8-13. Лионель Месси (Аргентина), Габриэль Батистута (Аргентина), Хельмут Ран (Германия), Гари Линекер (Англия), Теофило Кубильяс (Перу), Томас Мюллер (Германия), Гжегож Лято (Польша) – 10 тадан;
14-24. Килиан Мбаппе (Франция), Адемир (Бразилия), Эйсебио (Португалия), Кристиан Вьери (Италия), Вава (Бразилия), Давид Вилья (Испания), Паоло Росси (Италия), Жаирзиньо (Бразилия), Роберто Баджо (Италия), Карл-Хайнц Румменигге (Германия), Уве Зеелер (Германия) – 9 тадан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар