Месси Испанияга қарши баҳсда иштирок этадими?

Aslanov Jasurbek
27 мар 2018, 16:49
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жароҳат сабаб Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этмайди.

Маълумотларга кўра, сўнгги машғулотда Месси енгил шикастланган. Миллий жамоа мураббийлар штаби аргентиналикнинг соғлиги билан таваккал қилишни истамади ва Мессини Испанияга қарши баҳсда майдонга туширмайди.

Испания ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳс 27 март куни "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo