Месси Иньестани ортда қолдирди
31 мар 2019 07:40
Янгиликлар
Месси Иньестани ортда қолдирди
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 29-турида “Эспаньол”га (2:0) қарши баҳсда майдонга тушиб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
«Mundo Deportivo»нинг хабариа кўра, ушбу беллашув аргентиналик футболчининг Каталония клуби сафида ўтказган 675-учрашуви бўлди. Бу билан Лео “Барса”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста (674) ортда қолдириб, бошқа бир ярим ҳимоячи Хави (767)ни таъқиб этишда давом этмоқда.
“Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Месси 2003 йилдан буён жамоа асосий таркибида майдонга тушиб келмоқда. У кўк-анорранглилар сафида 30 дан ортиқ совринларни қўлга киритган. Улар орасида тўртта Чемпионлар лигаси, 9 та Испания чемпионлиги ва олтита Испания кубоги бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар