Месси икки қўриқчи билан меҳмонхонага ташриф буюрди

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2014, 17:21
Аргентина терма жамоаси Манчестер шаҳрида машғулот ўтказмоқда.
Жанубий америкаликлар 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси "Олд Траффорд" стадионида Португалия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Аргентина терма жамоаси машғулотдан қайтаётганида "Рэддисон Блу" меҳмонхонасини жуда кўп мухлислар қуршаб олишди ва ЖЧ-2014нинг вице чемпионлари билан суратга тушишга уринишди.
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси икки қўриқчи билан меҳмонхонага ташриф буюришди ва айнан шу икки "қоровул" футболчини "селфичилар"дан қутқариб қолди.




Аргентина терма жамоасининг бошқа футболчилари меҳмонхона атрофида йиғилган барча мухлис ва мухлисалар билан суратга тушиш таклифидан бош тортгани йўқ.







Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk