Месси икки клубга умуман ўтмасликка ваъда берди
28 дек 2020 09:11
Янгиликлар
Месси икки клубга умуман ўтмасликка ваъда берди
“Барселона” ҳужумчисига қайси клубга ўтмаслиги борасида савол берилди.
“Мен “Реал” ёки “Атлетико”га ўтмайман. Бу умуман имконсиз. “Барселона”дан кетaманми ёки йўқ буни билмайман. Бу борада мавсум сўнгида гаплашаман. Фаолиятимни якунлагандан сўнг ҳам “Барселона”нинг бир қисми бўлишга умид қиламан”, — дейди Месси.
Леонинг “Барселона” билан шартномаси 2021 йил 30 июнига якунига етади. 33 ёшли футболчи шартномани узайтирмаса, эркин агентга айланади. Месси жорий мавсум “Барселона” сафида 18 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар