

"ЕЧЛ финалининг оз қисмини томоша қилдим. Гап шундаки, ўша вақтда Аргентинада эдим. Шу боисдан вақт борасида кичик муаммолар юзага келди. Фақатгина асосий вазиятларни кўра олдим.
Ғалаба қозонишни истайман. Бошқа жамоалар билан ишим йўқ. "Барселона" футболчиси сифатида ўзим қатнашмайдиган турнирда асосий рақобатчимизнинг ғалабасини истамайман. Илк навбатда ўзим ўша совринни қўлга киритишни хоҳлайман", - деди Месси.



