Месси футбол тарихидаги энг кучли дриблингчи борасида Роналдиньодан ўзиб кетди

Alisher
28 мар 2020, 12:14
Франция нашри футбол тарихидаги энг кучли дриблични номи учун сўровнома ўтказди.

Сўровнома плей-офф форматида ўтказилди: мухлислар алоҳида жуфтликларга овоз беришди ва финалга Лионель Месси ва Роналдиньо чиқди.

Ҳал қилувчи сўровномада "Барселона"нинг ҳозирги ҳужумчиси минимал фарқ билан ғалаба қозонди. У 51% овоз тўплади.

Овоз бериш жараёнида Месси Зидан, Бергкамп, Роналдо ва Какалардан ўтганди. Роналдиньо эса плей-оффда Йохан Кройф, Неймар ва Арьен Роббенлардан устун қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rmcsport.bfmtv.com