Месси фаолиятидаги энг совуқ учрашувини ўтказди

Khoja
20 фев 2025
АҚШнинг Канзас Сити шаҳрида КОНКАКАФ кубогининг илк босқичида «Интер Майами» «Канзас-Сити» жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 56-дақиқасида Лионель Месси томонидан киритилган ягона гол меҳмонларга ғалаба тақдим этди. Учрашув вақтида об-ҳаво -17 градус совуқ бўлган. Шу тариқа, Месси фаолиятидаги энг совуқ учрашувини ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув аслида кеча бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ кеча об-ҳаво -20 градусдан совуқ бўлгани сабабли турнир ташкилотчилари баҳсни бир кун кейинга кўчирганди.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru