

Учрашувда Лео Месси “Ювентус” дарвозаси томон 11 та зарба йўллади, шундан 7 таси дарвоза томон аниқ борган ва уларни Жижи Буффон бартараф этган. Натижада Месси битта ўйинда шунча аниқ зарба бериб ЕЧЛда сўнгги 17 йилликдаги антирекордни ўрнатди. “OPTA” хабарига кўра, ЕЧЛда 2003/04 йилги мавсумдан бери (статистика шу мавсумдан юритила бошланган) ҳеч ким битта ўйинда шунча аниқ зарб бериб, гол урмаслик ҳолати кузатилмаганди.



