

Лионель Месси Франция чемпионати 19-тури доирасидаги "Лорьян" (1:1) билан ўйинда биринчи тайм ярмида дарвоза устунини пойлади.

Шундай қилиб, парижликлар форварди ушбу мавсум давомида 11-марта дарвоза устуни ҳамда тўсинини кўзлади. Бу Лига 1 футболчилари орасидаги энг яхши кўрсаткич саналади.
Месси шу вақтга қадар Франция чемпионатида 11 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



