Месси дам олиш учун ажратилган кунда машғулот ўтказди

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2018, 15:57
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси иложи борича тезроқ сафга қайтмоқчи.

Футболчи "Севилья" билан ўйинда (4:2) қўлини шикастлаб олган эди.

"Интер"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувидан (1:1) сўнг, жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде футболчиларга 1 кунлик таътил берди. Аргентиналик форвард дам олиш кунида ҳам машғулот ўтказди. Лионель Месси 11 ноябрь куни "Бетис"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этишга умид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›