

Месси биринчи ва иккинчи даврадаги "Реал" (1:3, 1:2) ва "Атлетико" (0:1, 0:0) га қарши ўйинларда на гол урди, на голли пас узатди.

33 ёшли Месси ушбу мавсумда "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 45 ўйин ўтказиб, 36 та гол урди ва 14 та голли узатмани қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.



