Месси бу ишни сўнгги 11 йилда илк марта қила олмади

Mirjalol Normatov
31 дек 2019, 13:13
"Барселона" ва Аргентина термаси ҳужумчиси Лео Месси бир календарь йилида боши билан берган зарбаси орқали гол ура олмади.

Бу ҳолат Мессинниг фаолияти давомида 2007 йилдан буён илк марта такрорланди. Бунгача аргентиналик футболчи 11 йил олдингина боши билан гол ура олмаганди.

Лео миллий чемпионатнинг ушбу мавсумида 15 ўйиндан 15 гол урди. У 2017/18 йилги мавсум якунларига кўра "Олтин бутса"ни қўлга киритганди. Унинг голлар уриш борасидаги асосий рақиби Криштиану Роналду эса сўнгги 7 йилда илк марта бир йилда 50дан камроқ гол киритганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›