Месси "Барселона" таркибида 600-голини урди

Tolibjon Qosimov
2 май 2019, 02:22
Бироз аввал ЕЧЛ ярим финал биринчи учрашуви доирасида "Барселона" жамоаси "Ливерпуль"ни таслим қилди - 3:0.

Учрашувда каталонияликлар етакчиси Лионель Месси дубль қайд этди.

Бу 31 ёшли форварднинг "Барселона" таркибидаги 599 ва 600-голлари бўлди. Бунинг учун Леога 683та ўйин етарли бўлди.


Месси "Барселона" таркибидаги биринчи голини роппа-роса 14 йил олдин 2005 йилнинг шу санасида "Альбасете" дарвозасига киритган эди.


Эслатиб ўтамиз, яқиндагина бошқа бир футбол афсонаси Криштиану Роналду клуб миқёсида ўзининг 600-голини киритганди.

Роналду юбилей голини урди!

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona