Месси "Барселона" сафида 400-маротаба майдонга тушди

Aziz Tukhtamuradov
7 янв 2018, 21:22
"Барселона" Испания чемпионатининг 18-турида "Леванте"га қарши ўйин ўтказди.

Ушбу учрашув "Барса"нинг аргентиналик футболчиси Лео Месси учун Испания чемпионатидаги 400-ўйин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Месси бунгача ўтказган 399та ўйинида рақиблар дарвозасига 364та гол киритиб, 141та голли узатмани амалга оширган.

У майдонга тушган ўйинда эса каталонияликлар 302та ғалабани қўлга киритганлар.

Футболчи ўйинда ҳисобни очишга ҳам муваффақ бўлди ва "Барселона" сафида ЛаЛигада 365-голини ҳам киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca