

"Биз бу ғалабани қадрлаб, уни мухлислар билан бирга нишонлашимиз керак. Улар шунга муносиб.
Жорий мавсум рақибларимиздан анча яхши ўйин кўрсатдик. Жамоамиз деярли мағлуб бўлмади. Фақат Кубок ва афсуски, Чемпионлар лигасида мағлуб бўлдик. Бу кутилмаган омадсизлик бўлди. Аммо жорий мавсум қилган ишимиз туфайли мақтовларга лойиқмиз, чунки бу жуда қийин.
Иньеста кетиши жуда аламли. Клубнинг рамзий футболчиларидан Маскерано ва Хави ҳам бизни тарк этди. Бу йил навбат Иньестага келди. У энг яхшисига муносиб.
Афсуски, "Барселона" Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмади, шу сабабли Иньеста "требл"сиз кетмоқда. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам у жамоани жуда чиройли тарк этяпти" - дейди Месси.



