Месси Аргентина термасига қайтиши мумкин
06 янв 2019 11:16
Янгиликлар
Месси Аргентина термасига қайтиши мумкин
Аргентина термаси Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказмоқчи.
"Marca" хабарига кўра, ўйин 22 ёки 26 март куни айнан "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. Ундан ташқари "Ванда" ёки "Сантьяго Бернабеу"да ҳам бўлиши мумкин.
Айтилишича, ушбу баҳсда Лео Месси ҳам иштирок этиши мумкин. Аргентина термаси раҳбарияти бу борада Месси билан музокара олиб бормоқда.
Жаҳон чемпионатида Францияга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Месси Аргентина термаси либосини кийганича йўқ. Бу унинг мундиалдан кейин ватани термаси сафидаги илк ўйини бўлиши мумкин.
Месси 2005 йилдан буён Аргентина термаси сафида 58 ўйинда қатнашиб, 29 гол урди ва 16 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар