

"У кийим алмаштириш хонасига кирган биринчи кунда мен унинг кўзларига қарашга журъат қилолмагандим. Анри Англияда эришган барча ютуқлар ҳақида билардим. У аллақачон тажрибали ўйинчи ва биз бир жамоада эдик. Мен Анрини жуда ҳурмат қилардим. У вазиятдан осонлик билан фойдаланар ва зарур бўлса, ўйин темпини ўлдирарди", — дейди Месси.

Маълумот учун, франциялик футболчи 2007-2010 йилларда "Барселона"да ўйнаган ва 121 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 49та гол ёздириб қўйганди.



