UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  0 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  4 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  5 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  8 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15

Месси 17-марта ФИФА рамзий жамоасидан жой олди Янгиликлар

Месси 17-марта ФИФА рамзий жамоасидан жой олди

Кеча ФИФА The Best 2023 совринини топшириш маросими бўлиб ўтди.

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси йил рамзий терма жамоасига киритилди. Шу тариқа, аргентиналик футболчи фаолияти давомида 17-марта сайёрамизнинг энг яхши 11 нафар футболчиси рўйхатига киришга муваффақ бўлди. 36 ёшли футболчи 2007 йилдан бери доимий равишда ФИФА рамзий терма жамоасига киритиб келинмоқда.



Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилда "France Football" нашрининг "Олтин тўп" совринини ҳам қўлга киритди ва бу унинг фаолиятидаги саккизинчиси бўлди. Лионель бу йилда ПСЖ билан Франция чемпиони бўлди, Франция Суперкубогини қўлга киритди ва "Интер Майами"га клуб тарихидаги илк соврин – Лига Кубогини олиб келди.

Аввалроқ ФИФА талқини бўйича 2023 йил рамзий терма жамоаси эълон қилинганди. Унга "Манчестер Сити"нинг бирданига 6 нафар футболчиси кирди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика