

Бу 30 ёшли аргентиналикнинг жорий мавсум ЛаЛигадаги жарима зарбасидан урган олтинчи голи бўлди. Шундай қилиб, Лионель Месси 2006/07 мавсумда 6 марта жарима майдончаси ташқарисидаги стандартддан гол урган "Барселона" собиқ футболчиси Роналдиньо рекордини такрорлади.
Месси "Леганес"га қарши ўйинда хет-трикка эришди. Жорий мавсум у ЛаЛиганинг 30та учрашувида 29та гол урди.



