UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1

Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган" Янгиликлар

Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"

Германия терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ҳимоячиси “Манчестер Юнайтед”нинг янги мураббийи қўл остида ўйнаган даврини эслади.

37 ёшли Пер Мертезакернинг айтишича, у "Ганновер"да ўйнаб юрганида, Ральф Рангник унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатган ва натижада фаолиятида ҳал қилувчи роль ўйнаган.

"Бундеслигада дебют қилишимга имкон берган шахс Ральф эди. Мен қийинчиликка дуч келиб, 45 дақиқадан сўнг алмаштирилардим. У академияга келгач, менга профессионал бўлиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида қимматли тавсияларини берган. Шу сабаб ярим йўлда таслим бўлмадим. У ҳақиқатан ҳам менга ғамхўрлик қилди.

Ральф менинг фаолиятимда ҳал қилувчи роль ўйнади, у ҳамма учун қойилмақом намуна эди. У жамоадан кетганда, билимлар базасини менга қолдириб кетганди. Ўшандан бери у билан доимий алоқадамиз", – дея таъкидлади Мертезакер.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика