Мертезакер жароҳат туфайли АПЛнинг қолган икки учрашувида майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
6 май 2016, 10:57
"Арсенал" ҳимоячиси Пер Мертезакер "Норвич"га қарши Премьер-лиганинг 36-тур учрашувида жароҳат олгани туфайли мавсумнинг қолган баҳсларида майдонга тушмайди.

"Ўтган ҳафта "Новрич" билан майдонга тушган таркибдан фақат Мертезакерни йўқотдик. Пер жароҳат сабаб қолган икки ўйинни ўтказиб юборади. Қолган футболчилар соғ ва учрашувга тайёр" - дейди "тўпчилар" бош мураббийи Арсен Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›