Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сесар Луис Менотти яна бир бор "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста номига илиқ сўзлар айтди.
"Иньеста "Олтин тўп"ни қўлга киритишига умид қилишда давом этаман. У жаҳоннинг энг яхши футболчиси. Майдоннинг ҳар бир қаричи унинг назоратида" - дейди Менотти.
Иньеста "Валенсия"га қарши баҳсда (3:2) жиддий жароҳат олди ва 6-8 ҳафтага сафдан чиқди.