UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:57Суперлига. "Металлург" - "Локомотив". Асосий таркиблар маълум!  2 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:30РПЛ. ЦСКА ва Файзуллаев Москвада "Оренбург"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  2 16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  4 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  1 15:54"Ливерпуль" ярим ҳимоячисини 17,5 млн еврога сотмади  2 15:16"Боруссия" форварди Францияга йўл олади  2 14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  6 14:31Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  2 14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  2 13:39"Ливерпуль" Робертсонга ўринбосар топди  1 13:105та гол урилган "Андижон" — ОКМК ўйини ёҳуд олмалиқликларнинг даҳшатли камбэкидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Мен – Криштиану Роналду Янгиликлар

Мен – Криштиану Роналду

"Олтин тўп"нинг янги соҳиби Криштиану Роналду ҳақида барча маълумот билан танишиб олинг.
- Месси билан мен таққослашлари ёқмайди. "Феррари" ва "Порше"ни солиштириб бўлмайди, сабаби улар турли автомобиллар.

 - Янада кўпроқ ғалабаларга эришишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни ютсам? Унинг учун ўз музейимда жой тайёр.

 - Кимдир мени кучли деб ҳисоблайди. Кимдир - Мессини. Аммо якунда улар биттасини танлашлари керак. Фикримча айни пайтда энг кучлиси – мен.

 - Ҳам терма жамоада, ҳам "Реал"да бахтлиман. Шу боис қандайдир босимни ҳис қилмаяпман.

 - Жуда яхши бўлганим учун мени ёмон кўришади.

 - Сизнинг севгингиз мени янада кучли қилади, сизнинг нафратингиз мени ўқ ўтмайдиган қилади.

 - Сэр Алекс – футболдаги отам. Унинг менга айтган илк гапи: "Профессионал бўл, ўз мақсадларингга қараб илдам бор, ҳеч қачон ишончни йўқотма".



 - Агар ишларим у қадар яхши кетмаса газета ва матбуотда ўзим ҳақимда нималар ёзишаётганини кузатадиганлардан эмасман.

 - Энг ёқимсизи – майдондан ташқаридаги ишларим учун танқид қилишлари.

 - Ўзимнинг кўплаб ўйинларимни кўраман. Шу орқали қайси жиҳатларимни кучайтиришимни билиб бораман.

 - Балки, мен Бекхэмга ўхшарман. Аммо ҳеч қачон бошқага қараб ҳаракат қилмайман. Мени ўз стилим бор, шу боис Бекхэмга ўхшашлигим оддий тасодиф.

 - Менинг топ-3 мода брендларим: Tom Ford, DSquared2 ва Dolce & Gabbana.

 - Идеал аёл? Ирина Шейк.

 - Ўз соч турмагимни кўп бор ўзгартираман. Аммо олдинги соч турмаклар тарихда қолди.

 - Машиналарни ёқтираман, бу менга ёқади. Менда "Бентли", "Феррари", "Ауди", "Порше", "Мазерати", "Ламборгини" ва бошқа автомобиллар бор.



 - Менда кўп ёмон ҳислатлар бор. Агар биттасини айтиш керак бўлса – бу қайсарлик.

 - Мен оддий бола бўлганман.

 - Акам билан битта хонада турардим, хона деворларида биронта плакат йўқ эди, сабаби барча мебеллар бунга имкон бермасди.

 - Ҳаётимдаги энг қийин қарор – футбол ўйнаш учун уйимдан кетганим. Фақат шундай тарзда ўз орзуимга ета олардим. Ўшанда 11 ёшда эдим.

 - Агар ўғлим футболчи бўлса зўр бўларди.

 - Ўзимга савол бердим: "Агар футболчи бўлмаганимда ким бўлардим?" Ўйлашимча, акаларим ва опаларим каби сотувчи ёки қурувчи.

 - Мени исмим Роналдь Рейган шарафига қўйилгани рост. Онам унинг АҚШ президенти сифатида олиб борган ишларининг катта мухлисаси эди.

 - Рейган иштирокидаги филмларни кўрганимни эслай олмайман.

 - Ромни ёки Обама? Обамага овоз берган бўлардим. У ажойиб таассурот қолдирмоқда.

 - Уйда Болливудда суратга олинган ҳинд киноларини кўрардик.

 - Мағлубият – фаолиятимдаги камчиликлардан бири.

 - Терма жамоада ғалаба қозониш клубдагидан кўра қийинроқ.

 - Испанияга Евро-2012да ютқазиб қўйганимизда, йиғламаганман.

 - Ҳа, Пепени дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири деб ҳисоблайман. Уни жуда ҳам қўпол деб ўйлайсизми? Бу нотўғри фикр. Агар Пепе майдонга туша олмаса уни ўрнини бошқаси тўлдира олмайди.



 - Мағлубиятлардан сўнг ўз яқинларим билан бирга бўлишни ҳуш кўраман.

 -- Баъзан ниқоб ортига ўтиб туриш ҳам керак, сабаби ҳар доим ҳам барчага . Бу мумкин эмас, бундай қила олмайман.

 - Одамлар мени билишмайди. Барча мен ҳақимда билишини ҳам истамайман, фақат яқинларим, жамоадошларим ва дўстларим. Қолганлар мени ташвишга солмайди.

 - "Реал"даги илк кунларимда Пепе ва Кака билан кўп мулоқотда бўлганман, сабаби биз бир тилда гаплашамиз. Бироқ биз жамоадан ажралиб қолмагандик.

 - Ла Лига – жаҳондаги энг қийин чемпионат.

 - Жозе Моуриньо – камтар йигит, жуда оддий. Доим у билан ҳазиллашардик, кулишардик. Машғулотларга келганида, Жозе мутлақо бошқа – жиддий, профессионал.

 - Фаолиятимдаги энг ёмон кун – "Бавария"га қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмаган куним (2012 йил 25 апрель. ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви).


Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика