

"Мен Лаутарони биламан, "Интер"да ўйнай бошлаганидан бери уни кузатяпман. Мартинес менга тўпсиз ҳам кўп тер тўкадиган, курашувчан ва кўп гол урадиган Габриэл Жезусни эслатади. Менимча, у келажак ҳужумчиси бўлади. Лаутаро атиги 22 ёшда, аммо унда куч-қувват ва голлар етарли даражада. Форвард ҳар доим голлар уриши керак", - деди айни пайтда "Палмейрас" шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Фелипе Мелога А Серия бегона эмас. У ўз вақтида "Фиорентина", "Ювентус" ва "Интер"да тўп тепган.



