Меленчук бир ойга сафдан чиқди
24 июн 2015 22:20
Янгиликлар
Меленчук бир ойга сафдан чиқди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпионати 13- турида Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши беллашувда жамоамиз дарвозабони Александр Меленчук ўйиннинг 13 дақиқасидаёқ жарохатланганди.
Унинг ўрнига Хуршид Хўжаев учрашувни давом эттирганди. Молдовалик легионер "Локомотив"га қарши мамлакат кубоги 1/8 финал жавоб беллашувини ўтказиб юборишга ҳам мажбур бўлди.
"Лочинлар" шифокори маълум қилишича, Меленчук 1 ой муддатга сафдан чиққан. Маълум бўлишича, Александрнинг чап оёқ ахилл пайлари чўзилган. Демак, биринчи давранинг қолган баҳсларида (26 июнь, 14- тур "Шўртан"; 1 июль 15- тур "Локомотив") голкиперимиз "Навбаҳор"га ёрдам бера олмайди.
Футболчининг ўзидан ахволини сўраганимизда давралар оралиғидаги жамоа йиғинларидагина машғулотларга қўшилишини маълум қилди. Меленчукни тезроқ соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз.
Фикрлар