UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Меҳрибонлик уйи болалари ўртасида Жаҳон чемпиони бўлганлар имтиёзли равишда ўқишга киради Янгиликлар

Меҳрибонлик уйи болалари ўртасида Жаҳон чемпиони бўлганлар имтиёзли равишда ўқишга киради

Хабарингиз бор, шу йилнинг май ойида Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларидан устун келиб Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлганди. Кеча сайтимизда "Жаҳон чемпионларининг қадри нега бунчалик паст?" номли мақола чоп этилганди.

Бугун терма жамоа бош мураббийи Жамшид Асадов биз билан боғланиб, ЎФА мутасаддилари билан учрашгани ва муаммолар ҳал этилгани ҳақида маълум қилди.


"Жаҳон чемпиони бўлиб қайтганимиздан кейин бир қатор ташкилотлар болаларни табриклашди. ЎФА эса Жаҳон чемпионларини Мустақиллик байрами арафасида табриклашни режалаштириб қўйган экан. Байрам ўтиб кетдику дейишингиз мумкин, хабарингиз бор Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақаси сентябрь ойи бошида якунига етди. ЎФА раҳбарияти мазкур мусобақада бўлгани туфайли табриклаш яна бироз ортга сурилди. Шу боис, яқин кунларда Умид Аҳмаджонов ушбу мундиалда иштирок этган барча футболчиларни табриклайди.

Бундан ташқари Жаҳон чемпиони бўлган барча болалар имтиёзли равишда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия институтига ўқишга қабул қилинади. Бундан ташқари Меҳрибонлик уйида катта бўлиб, бугунги кунда "Олмалиқ" ва "Локомотив" футзал клубларида ўйнаётган икки бола ҳам имтиёзли равишда ўқишга киради. Бу футзалчиларнинг ёши бироз катта бўлгани учунгина Жаҳон чемпионатига бора олишмаганди.

23-сонли Меҳрибонлик уйи терма жамоа базаси бўлгани учун, ушбу Меҳрибонлик уйида жаҳон стандартларига мос мини-футбол майдони барпо этилади. Ҳар йили терма жамоага спорт кийимлари ҳамда инвентарлар ЎФА томонидан тақдим этиб борилади.

Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, ЎФА менинг малакамни ошириб бориш учун футзал бўйича ёшлар терма жамоасига ёрдамчи мураббий бўлиб амалиёт ўташимни таъминлайдиган бўлди", - дейди биз билан суҳбатда Меҳрибонлик уйи болаларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Жамшид Асадов.


Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика