UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Мбаппенинг азалий орзуси ушалди Янгиликлар

Мбаппенинг азалий орзуси ушалди

"Реал" янги футболчиси Килиан Мбаппе жамоанинг уй стадионида бўлиб ўтган биринчи ўйиндан сўнг ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

Футболчининг айтишича, "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаш унинг узоқ йиллик орзуси бўлган.

"Сантьяго Бернабеу"даги дебютимдан жуда хурсандман. Биз ғалаба қозониб, уч очко олдик, бу ажойиб оқшом эди.

Мухлислар зўр қўллаб-қувватладилар. Ҳаммага раҳмат. Бу эътиборга молик лаҳза бўлди, биз биринчи уй учрашувида ғалаба қозонишни хоҳлагандик ва шунга эришдик. Бундан кейин ҳам кўплаб ютуқларга эришиш ниятидамиз.

Ўзимни қандай ҳис этдим? Яхши. Албатта, "Реал" учун "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаш менинг орзум эди. Энди биз янада кўпроғига интиламиз. Пайшанба куни навбатдаги ўйинимиз бор ва биз яна ғалаба қозонамиз", – деди Мбаппе.

"Қаймоқранглилар" Испания чемпионатининг 2-турида  "Вальядолид"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Мбаппе самарали ҳаракати билан ажралиб турмади.

"Реал"нинг навбатдаги ўйини 30 август куни "Лас Пальмас"га қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика