Мбаппе ёки Неймар кетадиган бўлса ПСЖ уларнинг ўрнига Мадриддан футболчи олиб келади

Mirjalol Normatov
22 янв 2019, 20:26
ПСЖ футболчи Килиан Мбаппенинг "Реал" ёки Неймарнинг "Барселона"га ўтиб кетиш вариантларини ўйлаб чиқмоқда.

AS хабарига кўра, агарда у кетадиган бўлса ПСЖнинг асосий мақсади - Антуан Гризманн.

ПСЖ франциялик футболчини жамоага қайтариш учун шартномада кўрсатилган 200 миллион еврони тўлай олмайди.

Иккинчи вариант "Реал"дан Карим Бензема. Ушбу футболчи билан трансфер нархи борасида келишиш жуда қийин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com