Мбаппе ва Ҳакимига дам берилади
02 янв 2023 20:27
Янгиликлар
Аввалроқ футболчилар ПСЖ билан тезроқ машғулотларга киришиш учун ЖЧ-2022дан кейин ҳордиқ кунларидан бош тортганди. Улар Лига 1 доирасида "Страсбург" (1:0) ва "Ланс" (1:3)га қарши ўйинларда иштирок этишди.
"Ҳакими ва Мбаппе бир неча кун дам олади. Режа бўйича улар ушбу икки учрашувда майдонга тушишлари керак эди. Эндиликда улар тикланиш жараёнини олиб боради", - деди ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье.
Футболчилар 6 январь куни Франция кубоги 1/16 доирасидаги "Шатору"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Ҳакими 11 январь куни 18-тур доирасида "Анже"га қарши ҳам ўйнамайди: марокашлик ҳимоячи сариқ карточкалари кўплиги учун дисквалификация қилинган. Мбаппе ҳам "Анже" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар