Мбаппе: “Тухель юлдузларни бошқаролмайди дейишганди. У эса ПСЖ тарихидаги энг яхши мавсумни ўтказаяпти”

23 авг 2020, 08:25
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ финали олдидан жамоаси мураббийи Томас Тухелни қўллаб-қўвватлади.

“Мен мураббийимиз ҳақида кўп гапларни эшитдим. Масалан, у ечиниш хонасида тартиб ўрнатолмайди, юлдузларни бошқаролмайди ва бошқа шунга ўхшаган гап-сўзлар...

Аммо ҳақиқат нуқтаи назаридан олиб қарасак, ҳозир у клуб тарихидаги тарихий ишни амалга оширмоқда. Биз қўлга киритишимиз лозим бўлган барча совринларга эгалик қилдик ва энди ЕЧЛ финалида, ажойиб футболчилар билан тўп тепамиз.

У бизни керакли ҳолатда бўлишмизни таъминлади. Албатта, мавсум давомида юксалиш ва қулаш вазиятлариям бўлди. У мураббий ва биз унга ишонамиз. Эртага мураббийимиз учун ўйнаймиз”, деди Мбаппе.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport