UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  10 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  7 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  1 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  13 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  7 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1

Мбаппе: "Терма таркибида ўйнаб, бир евро ҳам олганим йўқ" Янгиликлар

Мбаппе: "Терма таркибида ўйнаб, бир евро ҳам олганим йўқ"

Франция термаси форварди Килиан Мбаппе Евро-2020дан кейин унинг манзилига бўлаётган танқидлар ҳақида гапирди.

"Терма таркибида ўйнаб, бир евро ҳам олганим йўқ. Доимо термада текинга ўйнайман. Аммо шу билан бирга термада муаммо чиқаришни истамайман.

Шундай пайт келдики, муаммо яратаётганимни ҳис қилдим. Бошқа инсонлар ҳам буни сеза бошлади. Уларнинг айтишига кўра, менинг эгоистлигим сабаб жамоа мағлуб бўлган. Мен бўлмаганимда терма ғалаба қозониши мумкин эди.

Асосийси - Франция термаси. Агарда терма менсиз яхшироқ ўйнайдиган бўлса, термадан кетишга тайёрман.

Мамлакат футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре билан учрашдим ва буни муҳокама қилдим. Швейцарияга қарши ўйинда урилмаган пенальтидан кейин "маймун" деб ҳақорат қилишгани мени шокка солиб қўйди.

Тан оламан, пенальтидан ура олмаганим - менинг айбим. Бироқ кўпроқ қўллаб-қувватловни кутгандим. Албатта, буни талаб қилмайман. Лекин бундай ҳолатларда одамни ерга уришингизни истамайман.

Терма мағлуб бўлганида барча жахл отига минишини тушуниб турибман. Мен фақатгина "маймун" сўзига жиддий эътибор беришингизни сўраб қолган бўлардим.

Айни дамда барчаси ортда қолди. Франция термаси қаттиқ яхши кўраман", - деди футболчи.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика