

"Ўйин қийин ўтди, чунки майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечди. Жаримадан гол уришимиз мумкин эди. Энди финалга тайёргарлик кўриш учун тикланишимиз керак, чунки навбатдаги ўйин бизга жуда қийин бўлади.
Бу турнирдаги энг оғир баҳс бўлди, Бельгия бошқа тактикада ўйнади. Бахтлимиз. Бор кучимизни ишга солдик. Мени симуляциялар учун кўп танқид қилишади? Ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор. Кимнидир хафа қилган бўлсам, узр сўрайман. Бельгияликлар жуда бақувват. Бу ЖЧда улар жуда яхши ўйнашди" - дейди Мбаппе.



