Мбаппе: "Қизил карточка олганимдан афсусланмайман"
02 сен 2018 07:00
Янгиликлар
Мбаппе: "Қизил карточка олганимдан афсусланмайман"
Баҳс охирида рақиб ҳимоячиси Тейи Саванье унга нисбатан қўполлик ишлатди, Мбаппе эса ўзини тутиб тура олмади ва ҳимоячини туртиб юборди.
"Четлатиш? Рақиб ҳимоячиларининг ҳаракатларидан ғазабим йиғилиб қолган эди. Бу футбол. ПСЖдек клубда ўйнасанг бундай нарсаларга кўникишинг керак. Аммо ҳар сафар ўйин вақтида менга қарши қўпол ҳаракат қилишади. Бунга хотиржамлик билан қарашни ўргангунимга қадар яна бир нечта қизил карточка олсам керак.
Бундай қилганимдан афсусда эмасман. Яна шу ишни такрорлаб, яна ҳаммадан кечирим сўраган бўлардим. Аммо рақибларнинг бундай ҳаракатларига жим қараб тура олмайман.
Ўша вазиятда ҳимоячи тўпга ўйнамади. Бу ишни кўриб чиқадиган комиссия олдида жавоб беришга тайёрман. Ўзимни ҳимоя қиламан. Футболда бундай "подкат"лар бўлмаслиги керак" - дейди Мбаппе.
Фикрлар