Мбаппе ПСЖ учун 190-голини урди

Mirjalol Normatov
13 ноя 2022
Килиан Мбаппе ПСЖда Эдинсон Каванининг рекордини янгилаши учун яна 10та гол уриши керак.

23 ёшли форвард чемпионатнинг 15-тури доирасида "Осер"га қарши учрашувнинг 11-дақиқасида гол урди. Бу франциялик футболчининг ПСЖ таркибидаги 237-ўйинидаги 190-голи бўлди.

Айни дамда Килиан клуб тўпурарлари рўйхатида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам 301 ўйинда 200та гол урган Эдинсон Кавани бўлиб турибди.

Ушбу мавсумда Мбаппе ПСЖда 20 ўйинда 19 гол ва 5 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal