

Манбага кўра, Мбаппе парижликлар билан шартномасини узайтиришни хоҳламаган. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2022 йил ёзигача мўлжалланганди.
Энди ПСЖ францияликни сотиш ёки шартномаси тугагунга қадар клубда олиб қолиш масаласини кўриб чиқишига тўғри келади.
“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ёзда йирик харидларни амалга оширишни мақсад қилган. Мадридликлар Мбаппе билан бирга “Боруссия Д” ҳужумчиси Эрлинг Холандни ҳам трансфер қилмоқчи.



