Мбаппе: "Льориснинг хатоси қимматга тушди, аммо у Франция терма жамоасини қутқаришда давом этади"

Aslanov Jasurbek
10 июн 2017, 12:45
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Швейциядан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

Шведлар ғалаба тўпини 93-дақиқада Уго Льориснинг хатосидан сўнг киритишди.

"Бундай хато ҳамма билан юз бериши мумкин. Льорис бу туфайли ўзини йўқотиб қўймайди. У ажойиб дарвозабон ва миллий жамоани кўп маротаба қутқарганини бутун дунё билади. Тўғри, бу хато қимматга тушди, бироқ келаси баҳсларда яна ўша Льорисни кўрасиз, у ўз жамоасини қутқаришда давом этади" - дейди Мбаппе.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe