Мбаппе жаҳон чемпионатидаги мукофот пулларини хайрияга сарфлайди

Aslanov Jasurbek
16 июл 2018
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатида ишлаб олган барча пулларини хайрия ишларига йўналтиради.

19 ёшли футболчи турнирдан тушган барча даромадини ногирон болаларни текинга спортга ўргатиш билан шуғулланувчи хайрия акцияси ҳисобига ўтказиб беради.

Мбаппе Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионига айланди. Форвард турнирда 4та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe