Мбаппе Анрининг рекордини янгилади

Eldor Akmurzayev
15 май 2022, 08:35
Франция чемпионати 37-турида ПСЖ сафарда “Монпелье”ни 4:0 ҳисобида таслим этди.

Килиан Мбаппе ушбу баҳсда пеналтидан аниқ фойдаланди ва икки голга ҳаммуаллиф бўлди. У жорий мавсум Франция ТЖ ва клубда гол+пас системаси бўйича 71 очко тўплаб, “Арсенал” собиқ форварди Тьерри Анри (68 очко) ортда қолдирди.

Шу тариқа, 23 ёшли ҳужумчи XXI асрда бундай натижага эришган илк француз футболчисига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru