"Майнц" "Рома" собиқ дарвозабони Курчи билан шартнома имзолади
Aslanov Jasurbek
15 авг 2015, 19:10
"Майнц" "Рома" собиқ дарвозабони Жанлука Курчи билан шартнома имзолагани ҳақида расмий сайти орқали эълон қилди.
30 ёшли посбон "Рома" тарбияланувчиси ҳисобланади, у бир неча йил "Болонья" сафида ижарада ўйнади, ўтган ёзда эса римликлар таркибига қайтди, аммо бутун мавсумни захира ўриндиғида ўтказди.