UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  6 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Майка Ричардс: “Футбол тарихидаги энг яхши футболчи бу Месси...” Янгиликлар

Майка Ричардс: “Футбол тарихидаги энг яхши футболчи бу Месси...”

“Манчестер Сити” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Майка Ричардс ҳужумчилар Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

-Кимни футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб биласан?

-Мен Мессини айтган бўлардим. Чунки мен Роналдуга қарши майдонга тушганман ва уни икки марта тўхтатиб қолишнинг уддасидан чиққанман.

-Бу шунчалик осон ишмиди?

-Мен буни осон деб атамасдим (кулиб). “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган баҳсда мен унга қарши муваффақиятли ўйнай олгандим. Мессини эса тўхтатиб қолиш имконсиз эди.

Лионель кенгроқ ҳудудда ўз устунлигини намойиш этади. Сен уни “қўлга туширдим” деб ўйлайсан, аммо у сен ўйлаган нарсани тескарисини қилади. Унинг қандай ҳаракатланишига қарши режа тузиб бўлмайди.

У тўпни эгаллаши билан унга қарши қўполлик ишлатиб бўлсада, тўхтатиш чорасини қилиш лозим. Мессини ритмга тушиб олишига йўл қўйиб бўлмайди. Агар шундай бўлса, уни кейин тўхтатиб қолиб бўлмайди.

Улар (Месси ва Роналду) – барча даврларнинг энг яхши икки футболчиси. Рақамлар ҳам буни тасдиқлайди. Аммо мен Роналдуга нисбата Мессига нисбатан ўйнаш қийинроқ деган бўлардик”, дейди Ричардс. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика