UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Ван де Бек “Реал”га ўтадими?  0 08:43Гюндоган: “Левандовски – дунёнинг энг кучли ҳужумчиси”  1 08:17Каземиро: “Реал” ЕЧЛ ва Примерада ғолиб чиқмоқчи, аммо ҳозир коронавирусни енгиш муҳим”  0 07:58Капелло: “Англия термасида футболчилар билан мулоқотда муаммолар бўлмаган, Россия термасида эса...”  0 07:39“Мане айни пайтда Африканинг энг яхши футболчиси”  0 07:16Можи: “Зидан учун Пересни катта маблағ сарфлашга мажбур қилганман”  0 03:03"Рома"га "Шахтёр"нинг 3 футболчиси керак  0 02:00Olamsport: Хабибнинг моддий аҳволи ҳақида маълумот берилди, вирус устидан кулган мураббий ва бошқа хабарлар  0 01:50"Рома" Гётцега қизиқиб қолди  0 01:22"Реал" Эдегорни қайтариш вариантидан воз кечмайди  0 00:56"Барселона" Мартинесга 10 миллион евро маош таклиф қилади  0 00:49"Ливерпуль" ходимлари пуллик таътилга чиқарилди  10 00:34Франциялик мураббий чемпионлик медалини аукционга қўйди  0 00:29Зидан "Реал" футболчилари билан видеоконференция ўтказди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Майдонда ҳеч нарсадан тап тортмаган жанжалкаш Гаттузо Янгиликлар

Майдонда ҳеч нарсадан тап тортмаган жанжалкаш Гаттузо

Италиялик ажойиб ярим ҳимоячилардан бири ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Таржимаи ҳол

Женнаро Гаттузо балиқ овловчилар шаҳарчасида катта бўлган, лекин бу нарса у футбол оламида чемпион бўлиши ва бутун дунёга танилишига тўсқинлик қилмади.


Болалиги ва ёшлиги

Женнаро Иван (Рино) Гаттузо 1978 йилнинг 9 январида Италиянинг Корильяно-Калабро шаҳрида дунёга келди. Гаттузо дурадгорлар оиласида улғайди ва болалигидан қийинчилик билан пул топиш нима эканини тушуниб улгурганди. У туғилган шаҳарчада фаолиятини бошлаши ва ривожлантириши учун имкониятлар етарли эмасди. Шунинг учун, 12 ёшида у ердан кетишга қарор қилди.

Женнаронинг отаси ҳаваскор жамоалардан бирида футбол ўйнаган. Айнан у ўғли футболга қизиқиши ва унга муҳаббат қўйишига сабабчи бўлган. Ринонинг илк формасини ҳам отаси совға қилганди. Ота-онаси томонидан қўллаб-қувватланган ёш болакай Перужа мактаби кўригидан ўтиш учун йўл олади.


Шахсий ҳаёти

Рино "Рейнджерс"да тўп тепиб юрган кезлари бўлажак аёлини учратади — Моника Романо (журналист Карла Романонинг синглиси). Жуфтликнинг икки фарзанди бор — ўғил Франческо ва қиз Габриэлла.

Гаттузо бўш вақтларида шахсий балиқчилик магазинини янада ривожлантириш билан шуғулланади. Унинг дўкони 2010 йил Корильяно-Калаброда очилган.


Футбол

Гаттузо ёшлигида ўзини иқтидорли футболчи сифатида кўрсата олган. Жамоага айтарли ёрдам беролмаган бўлса ҳам, "Рейнджерс" вакиллари эътиборига тушиб улгурганди. Клуб ходимлари унга асосий таркиб ўйинчиси мақомини беришга тайёр, мухлислар эса клубнинг янги футболчисидан ҳайратда эдилар. У келган кун трибунадагилар "Рино" деб қичқириб, уни илиқ кутиб олишди. Аммо жамоа мураббийи алмашганидан сўнг, Женнаро "Салернитана" томон йўл олди.

Гаттузо 1998/1999 йилги мавсумда А Серияга кўчиб ўтди, лекин яна муваффақият қозонолмади. Кўп ўтмай жамоа В Серияга тушиб кетди, бироқ бу футболчи фаолиятига соя солмади. Унга "Рома" ва "Милан" клублари шартнома имзолашни таклиф қилди. Гаттузо Миланга кетишни афзал кўрди. Ёш футболчи янги жамоада таянч ярим ҳимоячи позициясида ҳаракатланди. Рино УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Челси"га қарши учрашувда дебют қилди. Женнаро етакчилик ролига осонлик билан етишгани йўқ. Қолаверса, "Милан"даги илк мавсумнинг 22 ўйинида атиги 1та гол урди. Тажовузкор ва кескин ўйинлари туфайли ҳакамлардан кўп бора сариқ карточкалар олганди.

Рино 2003 йил Чемпионлар Лигасида "Милан"га ғалаба олиб келди, кейин эса Италия чемпионатида бош совринни қўлга киритишда ёрдам берди. Бунга жамоадоши Андреа Пирло билан ажойиб ҳамкорлиги кўмак бўлди. Ушбу воқеадан бироз вақт аввал Гаттузо Италия термасига чақирилди. У мамлакат жамоаси билан Жаҳон ва Европа чемпионатларида иштирок этди. Лекин юқори натижаларга эришолмаган футболчи 2010 йил миллий термадан кетаётганини маълум қилди. Кейинчалик, рақиблари ҳақида гапираркан, Рино Зинедин Зиданни буюк ўйинчи дея эътироф этди.

Орадан икки йил ўтиб, Женнаро "Милан"дан кетди, аммо футболчилик фаолиятини тугатгани йўқ. У Швейцариянинг "Сьон" клубига ўтди ва бир қанча вақт мобайнида ўйинчи-мураббий сифатида ишлади, лекин қуйи кўрсаткичлар туфайли лавозимидан озод этилди. Кейин эса "Палермо"ни бошқарди, жамоа В Серияга тушиб кетганидан сўнг, у истеъфога чиқарилди. Футболчи таслим бўлмади ва "Офи" назоратини ўз қўлига олди. Афсуски, бу сафар клуб танг аҳволда бўлгани туфайли жамоадан ўзи кетишга қарор қилди. Навбатдаги иш жойи "Пиза" бўлди, лекин клуб С Серия томон йўл олди ва Гаттузо яна курсисини бўшатиб қўйишига тўғри келди. Кўп ўтмай, "Милан" ёшлар жамоасига рулига ўтирди. Женнаро 2019 йил Милан клуби бош мураббийлигидан кетди.


Женнаро Гаттузо ҳозир

Спортчи 2019 йил қишдан буён "Наполи" жамоасига бош мураббийлик қилмоқда. Шунингдек, у ўз формасини йўқотмаслик учун тинимсиз ҳаракат қилмоқда (бўйи - 177 см, оғирлиги - 77 кг).


Эришган ютуқлари

Италия термаси сафида
2000 — 21 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида Европа чемпиони
2006 — Жаҳон чемпиони

"Милан" сафида
2003/04, 2010/11 — Италия чемпиони
2003 — Италия Кубоги соҳиби
2003, 2007 — УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби
2003, 2007 — УЕФА Суперкубоги соҳиби
2004, 2011 — Италия Суперкубоги соҳиби
2007 — Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби

Шахсий
2006 — Жаҳон чемпионати рамзий терма жамоасининг аъзоси


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+3   
25 мар 08:45:48
Xaqiqat rost gapiradi
Birorta oyinda qizil yoki sariq olmaganini eslolmayman. Roparasidan chiqqanini "orib"qoyardi.
+1   
25 мар 08:17:57
Yoshlar o'ylab yoz...
IBRAKADABRA1991 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЧЛ -2007 йилдаям голиб богану админжонлар !!!
Ko'zni kattaroq oching...!!!
   
25 мар 13:38:54
IBRAKADABRA1991
Yoshlar o'ylab yoz... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ko'zni kattaroq oching...!!!
Birinchi yozilganida 2007yil yogidi. Faqat superkubok bordi. Aybim skrinshot qmaganim. Keyingi safar isboti bilan korsataman.
   
25 мар 09:49:06
Nazeer Dusmatov
Дженнарога уйиндан олдин сарик бериб тушуриш керак дейишарди
   
25 мар 09:43:01
Temurkhan
Asli Sitsiliyalik busa kerak.
   
25 мар 09:22:52
Lutsifer 007
Xaqiqat rost gapiradi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Birorta oyinda qizil yoki sariq olmaganini eslolmayman. Roparasidan chiqqanini "orib"qoyardi.
xaxaxa orib qoyardi ))))
   
25 мар 09:03:31
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Xaqiqat rost gapiradi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Birorta oyinda qizil yoki sariq olmaganini eslolmayman. Roparasidan chiqqanini "orib"qoyardi.
Тугри айтас, асабий туришини узи вахима эди. Унча-мунчани хуркитиб юборарди. Мирзахаким ака(шархловчи) айтардику: Ужаар... Кайсаар...жангчи Гаттузоо..
   
25 мар 09:01:58
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Xaqiqat rost gapiradi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Birorta oyinda qizil yoki sariq olmaganini eslolmayman. Roparasidan chiqqanini "orib"qoyardi.
Тугри айтас, асабий туришини узи вахима эди. Унча-мунчани хуркитиб юборарди. Мирзахаким ака(шархловчи) айтардику: Ужаар... Кайсаар...жангчи Гаттузоо..
   
25 мар 08:15:05
Baxtruz_2020
Гатуза Миланда уйнаганда жуда тажовискор Эди ,Ювентус ва Интер хужимчилари рупарасидан келолмаган ,Зур апорни химоячи булган
   
25 мар 08:04:18
Sunnat RM
Xa xaqiqiy jangchi edi òyinlarini kòrib rohatlanardim
   
25 мар 07:42:49
IBRAKADABRA1991
ЧЛ -2007 йилдаям голиб богану админжонлар !!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг