

"Ўйлайманки, ҳозир биз учун Чемпионлар Лигасини ютишимизнининг айни вақти. Жамоа, мураббий - ғалаба учун барча нарса бор, шундай экан бу яхши фурсат.
Биз зўрмизми ёки йўқ, буни билмайман, аммо "Манчестер Сити" ғалаба қозониш учун етарлича кучга эга.
Чемпионлар Лигаси - барча ютишни хоҳлайдиган энг қийин мусобақа. Бизни оғир кураш кутмоқда", - дейди Махрез.
Эслатиб ўтамиз, "Сити" ЧЛ 1/8 финалининг илк ўйинида меҳмонда "Реал" (2:1)ни мағлубиятга учратган эди.



