UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  2 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  0 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  0 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  9 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   6 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0

Мавсум якунлари. "Локомотив" 2019 йил 37та учрашув ўтказди Янгиликлар

Мавсум якунлари. "Локомотив" 2019 йил 37та учрашув ўтказди

Навбатдаги футбол мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди. Бундан буён ҳар бир клуб мавсумдаги иштирокини сарҳисоб қилиб, шунга кўра 2020 йил режаларини ишлаб чиқади.

Якунига етган футбол мавсуми "Локомотив" учун бирмунча омадсиз келди. Йилни Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритиш билан бошлаган "темирйўлчилар" афсуски, Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олишмади. "Локо" шунингдек биринчи марта ўтказилган Лига Кубогини ҳам гуруҳ босқичида тарк этди. 

Суперлигада бу йил иккинчи бўлиш насиб қилди. Буни қайсидир жиҳатдан яхши натижа деса бўлади. Кетма-кет уч йил Ўзбекистон чемпиони бўлган "Локомотив" бу йил ўз тарихида тўртинчи марта кумуш медалларга эга чиқди. Маълумот учун, "темирйўлчилар" 2015, 2014, 2013 йилги мавсумларда ҳам иккинчи ўринни эгаллаганди. 

Афсуски, бу йил Ўзбекистон Кубогидаги юриш омадсиз чиқди. Мусобақага 1/8 финалдан киришган жамоамиз биринчи ўйиндаёқ "Сурхон"га мағлуб бўлган ҳолда Кубок баҳсларини тарк этди. Ўйлаймизки, кейинги йил Кубок учун кураш бошқача кечади. 

"Локомотив" ушбу мавсум 37та расмий ўйинда майдонга тушди. Суперлигада 26 учрашув ўтказган "темирйўлчилар" Осиё чемпионлар лигасида 6 марта, Лига Кубогида 3та ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги билан Ўзбекистон Кубогида биттадан ўйинда иштирок этишди. 

"Локомотив" жами ўтказилган 37 ўйиннинг 17тасида зафар қучиб, 11 бор дуранг ўйнади ва 9та беллашувда мағлуб бўлди. Дастлабки 20та баҳс Андрей Фёдоров, мавсумнинг қолган 17 ўйини Самвел Бабаян мураббийлигида кечди. "Локомотив" Суперлига иккинчи даврасида фақат битта ўйинда имкониятни бой бериб, бу борада "Пахтакор" билан бир хил кўрсаткич қайд этди. 

"Локомотив"нинг 2019 йилги мавсумда ўтказган ўйинлари: 

Ўзбекистон Суперкубоги - 1 (ғалаба)

Осиё чемпионлар лигаси - 6 (2 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият)

Coca Cola Superligasi - 26 (13 ғалаба, 10 дуранг, 3 мағлубият)

Ўзбекистон Кубоги - 1 (мағлубият)

Ўзбекистон Лига Кубоги - 3 (1 ғалаба, 2 мағлубият)

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика