Мауро Икардининг турмуш ўртоғи ва агенти Ванда Нара Мадридга учди

Tolibjon Qosimov
24 янв 2018, 14:55
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг турмуш ўртоғи ва агенти Ванда Нара ўғли билан бирга Мадридга учди.

Нара инстаграмдаги саҳифасига ўғли билан бирга учаётган суратни жойлади ва тагига шундай изоҳ ёзди: "Саёҳат... иш юзасидан".


Тўғри, кейинчалик у Мадрид орқали Аргентинага учишига ойдинлик киритган. Лекин, бу нарса унинг "Реал" вакиллари билан учрашиши мумкинлигини рад этмайди. Мадридликлар узоқ вақтдан буён Икардига қизиқиш билдиришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: instagram.com/wanda_icardi