Мауро Икардидан қойилмақом натижа

4 апр 2019, 09:35
Икарди феврал ойидан буён илк марта “Интер” сафида кеча майдонга тушди.

Футболчи “Женоа” дарвозасига 1 та гол уриб, 1 та голли пасни амалга оширди. Маълум қилинишича, аргентиналик ҳужумчи А Cериянинг сўнгги 7 та мавсумидан 6 тасида камидан 10 тадан гол уриб келмоқда.

Икарди дебют қилган 2013/14 йилги мавсумда 9 та гол урганди. 2012/13 йилги мавсумда эса футболчи “Сампдория” сафида 10 та гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta