UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  53 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  48 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  22 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  3 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  3 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7

Маурицио Саррининг "Лацио"си қандай бўлади? Янгиликлар

Маурицио Саррининг "Лацио"си қандай бўлади?

Кўплаб топ клублар бош мураббийлари алишмоқда, лекин энг жиддий трансформация "Лацио"да бўлаётгандек.

Бевосита Италияда ҳам юқори ўринлар учун кураш олиб бориши тахмин қиланаётган жамоалар бош мураббийлари ўзгарди. Янги мавсумда ўша мураббийлар ва улар тайёрлаган жамоалар қандай ўйин/натижа кўрсатиши қизиқ албатта. Лекин улар орасида энг қизиқларидан бири Римнинг "Лацио"си ва Сарри бўлиши аниқ. Маурициони қийин йўл кутиб турибди, мутахассис энг камида 3-5-2"ни 4-3-3"га ўзгартириши керак.  


Ҳар бир позиция бўйича бугунги ҳолатни кўриб, таҳлил қилиб кўрсак.

▪️ Рейна – асосий посбон, Стракоша, чамаси, қолмоқда ва захирада ўтиришга рози.

▪️ Мануэль Ладзари кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар "юрганди" – у фулбэк ролида ҳаракат қилишга ўрганиб қолган. Бироқ ҳозирда Ладзари ҳам, Марушич ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнатилмоқда ва чемпионат бошлангач, ким асосий бўлиши ҳозирча номаълум.

▪️ Ҳимоя марказида Ачерби билан елкама-елка Луис Фелипе ўйнайдиган кўринади. Шунингдек, бу позицияга Раду, Патрик ва Вавро номзодлари бор, лекин ушбу ҳар учала футболчи жамоада қолиши ҳам ҳозирча аниқ эмас.

▪️ Чап қанот ҳимоясида жамоанинг янги футболчиси – Элсеид Хюсай асосий таркиб аъзоси бўлади. Унга Фарес ўринбосар сифатида қаралаётган бўлса, "Чукарички"дан келган 20 ёшли Димитрийе Каменович чап қанот ва марказга туширилиши мумкин.

▪️ Ярим ҳимояни Саррининг "Наполи"си билан солиштириш осонроқ. Лукас Лейва (Эскаланте – захира варианти) – бу Жоржиньо, Милинкович-Савич (Акпа Акпро) – бу Неаполдаги Аллан, Луис Альберто (Катальди) – Хамшик. Испаниялик футболчи йиғинларга кеч қолганида кўпчилик унинг жамоани тарк этиши ҳал бўлган масала деганди, лекин Альберто, вазиятга четдан баҳо берадиган бўлсак, Сарри тизимининг муҳим деталига айланади. Тўртта ўртоқлик ўйинида у 7 та гол урди.

▪️ Лейва адресига кўплаб илиқ фикрлар янграмоқда, аммо "Лацио" унинг позициясига бошқа вариантларни кўриб чиқишда давом этмоқда – улардан бири 23 ёшли "Бордо"нинг хорватиялик футболчиси Том Башич.

▪️ Ҳужумнинг ўнг қанотида– жамоага қайтган Фелипе Андерсон. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи асосий таркибда бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушган (3 та "Вест Хэм"да ва 2 таси "Порту" таркибида), бироқ Сарри футболчига ишонч билдирмоқда ҳамда Андерсон назорат ўйинларида панд бермаяпти. Альтернатив вариант сифатида 16 ёшли Лука Ромеро кўрилмоқда. У 2020 йил ёзида Ла Лига тарихидаги энг ёш футболчига айланганди. Аргентиналик йигит "Мальорка" сафида ўтган мавсум бор йўғи 6 марта майдонга тушди, лекин "Лацио" йиғинларидаги хабарлар ва бевосита Луканинг ҳаракатларига юқори баҳо бераётганлар етарлича топилмоқда. Муҳим томони Ромеро ҳужумнинг ҳар икки қанотини "ёпа" олади.

▪️ Чап қанот ҳужумчиси – савол очиқ қолмоқда. Умуман олганда Хоакин Корреа қачонлардир вингер бўлганини ёдга олиши мумкин эди, бироқ аргентиналик узунқулоқ гапларга қараганда, жамоасини алиштириш ниятида. Фақатгина ёшлар ва ўтган мавсум "Осасуна" асосий таркибига кира олмаган Хони варианти қоляпти. Катта эҳтимол билан мавсум стартига қадар бу позицияга янги футболчи харид қилинса керак.

▪️ Марказий ҳужумчи Иммобиле дам олаётган бир паллада, Ведат Мурики ва Кайседо гол урмоқда – ўртоқлик ўйинларида 4 тадан гол бор уларнинг ҳисобида. Машғулотлардаги голларни ҳам қўшиб ҳисобласак, Мурики – жамоанинг энг яхши тўпурари. Саррининг ҳужум чизиғида деярли ротацияга қўл урмаслигини инобатга оладиган бўлсак, бу икки футболчидан бири ўзига бошқа жамоа излагани маъқулроқдек. Катта эҳтимол билан бу Кайседо бўлиши мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика