Маури келишилган ўйинлар сабаб ярим йилга дисквалификация қилинди

Tolibjon Qosimov
2 авг 2013, 14:59
«Лацио» ярим ҳимоячиси Стефано Маури Италия А сериясидаги келишилган ўйинлар туфайли олти ойга дисквалификация қилинди.
Рим клуби эса олти очкодан маҳрум бўлмайди ва фақатгина 40 минг евро жарима тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Маури 2011 йил баҳоридаги «Женоа» ва «Лечче»га қарши ўйинларни келишишда гумонланаётганди. Иккала ўйин ҳам «Лацио»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru