

"Анчелотти - футболчиларга ёрдам берадиган ва уларга Гвардиоладан яқинроқ бўлишни истайдиган мураббий. Пеп доимо масофа сақлаган ва футболчилар билан дўст бўлишни истамаган. У "Агар сен айтганимдек қилмасанг, ўйнамайсан" қабилида иш тутган. Гвардиола доимо тўпга эгалик қилиш ва уни ҳар қандай усул билан сақлаб қолиш ҳақида гапиради. Аммо Анчелотти қўл остида Рибери ва Роббен каби футболчилар рақиб билан бирга-бир ўйнаш ҳуқуқига эга. Бу икки футболчи Гвардиола қўл остида футболдан роҳатланмаган" - дейди Маттеус.



